Самарқандда “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида ўқув-семинар иш бошлади.

O’zLiDeP Самарқанд вилояти кенгаши томонидан ташкил қилинган семинарда мамлакатимиз сайлов қонунчилигидаги ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, сайлов кампанияси стратегиясини ишлаб чиқишда жаҳон тажрибаларига доир таниқли сиёсатчи олимларнинг маърузалари тингланди.

“Кузатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари”, “Сайловга доир PR-технологиялардан фойдаланиш”, “Дебат ва баҳс-мунозараларда ўзини тутиш қоидалари” мавзуларида амалий машғулотлар уюштирилди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА.