Самарқандда суюлтирилган газ сотишдан тушган маблағларни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Самарқандтумангаз” бўлими СУГ хизмати моддий жавобгар шахслари 221 миллион сўмлик суюлтирилган газни сотишидан тушган маблағларни кирим қилмасдан, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган теровга қадар текширувда, “Ургуттумангаз”нинг суюлтирилган газ хизмати бошлиғи У.Б. ва бошқалар 115,9 миллион сўмлик суюлтирилган газни сотишдан тушган маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.