Самарқандда тўй дастурхонига тирик балиқлар қўйилганига муносабат билдирилди

Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилоят партия ташкилоти ижроия қўмитаси аъзолари, ижтимоий тармоқлар орқали жойлаштирилган “Самарқанд шаҳридаги тўйхоналардан бирида дастурхонга безак сифатида тирик балиқлар қўйилганлиги” ҳақидаги материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Айрим фуқаролар томонидан тўй дастурхонида тирик балиқлар қўйилаётгани бу нафақат табиатимиз, балки табиий ресурслар, ҳайвонот ва наботот дунёсига қўпол ва тўраларча муносабатдан далолатдир.
Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз ва ҳукумат томонидан жорий “Атроф-муҳитни асраш ва “Яшил” иқтисодиёт йили”да экология, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш юзасидан ижобий ўзгаришлар қилинаётган, Президентимизнинг жорий йил 15 майдаги ПҚ 184 – сонли қарори асосида аҳолининг экологик маданиятини ошириш юзасидан устувор вазифалар белгиланаётган даврда, айрим фуқароларнинг юқоридаги сингари хатти-ҳаракатларини жиддий қоралаймиз.

Яна бир гап. Президентимизнинг 2025 йил 21 апрель куни қабул қилинган фармойиши асосида тўйлар, дафн маросимлари, оилавий тантаналар ва бошқа маросимларни тартибга солиш учун янги ҳужжат ишлаб чиқилган.

Ҳужжатга кўра, жорий йилнинг 1 августидан бошлаб тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш тартиби киритилиши кўзда тутилган эди.

Юқоридаги сингари тўйхона ва базмгоҳларда содир этилаётган ноқонуний хатти-ҳаракатларга гувоҳ бўлганимизда тўй тантаналари, оилавий марака ва маросимлар ўтказилишида тегишли ташкилотлар томонидан жиддий назорат ўрнатилиши вақти етиб келганлигини илғаш мушкул эмас.
Барпо этилаётган фуқаролик жамиятининг асосини кучли қонунчилик тизими ташкил этган тақдирда, фуқаролар қонунга итоат этиши кундек равшан.

Ўзбекистон Экологик партияси
Самарқанд вилоят бошқармаси
ижроия қўмитаси аъзолари.