Самарқандда видеоларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб фуқародан пул талаб қилган она-бола қўлга олинди

21 февраль куни Самарқанд шаҳри ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган. Тадбирда А.С. фуқаро Б.Г.дан товламачилик йўли билан 2000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 650 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинган.

Мазкур маблағ холислар иштирокида ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг февраль ойи ўрталарида, А.Д. ўзинининг 16 ёшли қизи А.С. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 29 ёшли Б.Г. билан учрашиб, Б.Г. томонидан сир сақланиши хоҳлаган видеотасвирлар мавжуд эканлигини айтишган. Ушбу видеоёзувларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириб шарманда қилиш билан қўрқитган, ошкор қилмасликлари эвазига 2000 АҚШ доллар пул талаб қилиб келган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Д. ҳамда А.С.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Таъкидлаш жоизки, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, мазкур жиноятни содир этган шахс суд томонидан 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.