Самарқандда яна 26 кишида коронавирус аниқланди, 34 нафар бемор соғайди
Бугун айни пайтга қадар мамлакатимизнинг 7 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 482 нафари соғайди.
Жумладан, беморларнинг 324 нафари Тошкент шаҳрида, 87 нафари Тошкент вилоятида, 34 нафари Самарқанд вилоятида, 20 нафари Бухоро вилоятида, 8 нафари Сурхондарё вилоятида, 7 нафари Андижон вилоятида, 2 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.
Шундай қилиб, айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 32 062 нафарга, соғайиш кўрсаткичи эса 88 фоизга етди.
2020 йил 18 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 352 (+252) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 222 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 4 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 67 ёшли М.Ю. (аёл) ҳамда Ангрен шаҳрида яшаган 61 ёшли М.Г. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтга қадар юртимизда 32 062 (+482) нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 88 фоизга етди.
Ҳозирда мамлакатимизда 4 048 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.