Самарқандда "Ёшлар дафтари"га кириш истагида бўлганлар қанча? "Дафтар"га киритилган ёшларга қандай кўмак бериляпти?

Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Ҳ.Тўхтаев халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида бу ҳақда маълум қилди.

- Бугунги кун ҳолатида вилоят бўйича 44 692 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га кириш истагини билдириб мурожаат қилган, - деди Ҳ.Тўхтаев. - Бу мурожаатларнинг 35 871 таси тасдиқланган, 8767 таси белгиланган мезонларга тўғри келмаслиги учун рад этилган.

Энг кўп рад этилган мурожаатлар Ургут (1528 та, 34,2 фоиз), Пахтачи (787 та, 29,9 фоиз), Тойлоқ (613 та, 28,6 фоиз), Қўшработ (376 та, 28,2 фоиз) туманларига тўғри келди.

 “Ёшлар дафтари”га киритилган 37764 нафар ёшларнинг 34719 нафарига амалий ёрдам кўрсатилди. Яъни, тадбиркорлик билан шуғулланиши, ишга жойлашиши, билим олиши каби лойиҳа ёки ҳаракатлари учун “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 27,4 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Бугунги кунда 3045 нафар ёшлар "дафтар"да қолмоқда.