Самарқандда замонавий рақс танлови ўтказилди

Илк марта ўтказилган танловда 20 дан ортиқ рақс жамоалари “Street-dance” – кўча рақси, “Freestyle” – эркин услуб, “Hip-hop”, “Dance Hall”, “Popping” ва “B-Boying”  йўналишларида яккалик ва жамоавий рақс чиқишлари намойиш этилди.

– Барча жамоалар мазкур танловга юқори даражада тайёргарлик кўргани яққол кўринди, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши бўлим бошли²и Денис Ким. – Қолаверса, мазкур ижодий танлов ёшларнинг замонавий рақс турларига қизиқиши тобора ортиб бораётганини яна бир бор намоён этди.

Якунда ижроси энг яхши деб топилган Инверх жамоаси ва яккахон рақс йўналишида Альберт Петросян  республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

 

Элёр УЛУҒМУРОДОВ.