Самарқанддаги айрим дорихоналарнинг ноқонуний фаолиятига доир масалалар ўрганилмоқда

Ижтимоий тармоқларда “Самарқанддаги ноқонуний дорихоналарнинг фаолиятига қачон чек қўйилади?” сарлавҳали мақолада журналистлар томонидан бир қатор дорихоналарнинг фаолияти ўрганилганлиги, ўрганиш жараёнида ноқонуний фаолият юритаётганлари ҳам учраганлиги баён этилган.

Шунингдек, мақолада журналистлар ноқонуний дорихона тўғрисида аниқ ахборот олиш мақсадида ҳудуд солиқ инспектори Жавлон Бобуровга мурожаат қилганлиги, дорихона ҳақиқатдан ҳам лицензиясиз фаолият юритаётганлигини тасдиқлаган инспекторнинг масалани шу ернинг ўзида «бости-бости» қилишга «шама» қилганлиги ҳақида ёзилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан ўрганиш ўтказилмоқда. Ўрганиш юзасидан батафсил маълумот оммавий ахборо воситаларида эълон қилинади.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.