Тайлоқдаги ноқонуний дорихонадан 200 турдаги дори воситалари мусодара қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тайлоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда яна бир ноқонуний дорихона фош этилди.

Аниқланишича, фуқаро М.Ф. ўз уйида ноқонуний дорихона ташкил этиб, қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келаётган бўлган. “Тадбиркор”дан 200 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Аниқланган ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бир муддат аввал тайлоқлик фуқаро дори воситаларини кўча савдоси билан боғлиқ ҳолатда қўлга олинганди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси.