Самарқанддаги барча мактаб ва боғчаларда паразитар касалликларни аниқлаш учун болалардан бепул таҳлил олинмоқда
Вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси маълумотига кўра, февраль-март ойларида барча мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида паразитар касалликларни аниқлаш мақсадида таҳлиллар олиб борилмоқда.
Таҳлил учун намуналарни мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларининг ўзида муассаса ҳамширалари орқали етказиб, ота-оналар муассасанинг ўзида касаллик бўйича маълумотга эга бўлиши мумкин.
Шунингдек, яшаш ҳудудларидаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимларида ҳам мазкур таҳллилларни амалга ошириш имконияти мавжуд. Таҳлиллар бепул амалга оширилади.
Агар ушбу жараёнларда муаммога дуч келсангиз (90)6577815 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин, дейилади
вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ахборот хизмати хабарида.