Самарқанддаги музейларда 235 мингдан ортиқ нодир ва тарихий ашёлар сақланади. Бу йил уларга қанча томошабин кирди?
- 02.01.2020 13:55
- 212
- Маданият

Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонаси тизимидаги музейларда 235 минг 471 та нодир ва тарихий музей ашёлари мавжуд.
2018-2019 йил давомида музей-қўриқхона тизимидаги музейлар ва тарихий обидаларга 2 миллион 540 минг 287 нафар томошабин ташриф буюрган бўлиб, улардан 2 миллион 277 минг 741 нафари маҳаллий аҳоли ҳамда 262 минг 546 нафари хорижий сайёҳлар ҳиссасига тўғри келади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги “Давлат музейларининг болалар ва уларнинг ота-оналарига очиқлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 703 минг 943 нафар ўқувчи ва талаба ҳамда уларга ҳамроҳлик қилувчилар музей ва тарихий обидаларга бепул ташриф буюрган.
Теглар:
музей
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Помидор куясидан қандай қутулиш мумкин
- 1 соат аввал
- Йўриқнома
Тошкентга саёҳат манзур бўлди
- 21/06, 13:01
- Ўзбекистон
Турнанинг миннатдорчилиги
- 21/06, 08:43
- Мутолаа
Китоб сотаётган одам
- 21/06, 08:41
- Мутолаа