Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандлик 7 нафар таълим фидойиси давлат мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонни қабул қилди. 

Фармонга кўра, мамлакатимиз таълим-тарбия соҳаси ривожига ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ педагог ва таълим ҳомийлари мукофотланди.

Улар орасида Самарқанддан қуйидагилар бор:
 
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан

Солеев Аҳмаджон - Самарқанд давлат университетининг ўқув ишлари бўйича биринчи проректори

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан

Мелиев Абдуҳалим Хуррамович - Самарқанд шаҳридаги “Нурли маскан” ихтисослаштирилган 59-мактаб-интернати директори

II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан

Шодиев Бектош Шокирович - Каттақўрғон туманидаги 1-ихтисослаштирилган мактабининг математика фани ўқитувчиси

“Соғлом турмуш” медали билан

Пардаева Гавҳар Дониёровна - Самарқанд шаҳридаги Президент мактабининг кимё фани ўқитувчиси

“Жасорат” медали билан

Рўзметова Лайло Худоёровна - Нуробод туманидаги 78-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси

“Шуҳрат” медали билан

Абдиева Турдигул Абдужаббаровна - Самарқанд шаҳридаги 80-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

Садинов Аброр Самадович - Пахтачи тумани 1-техникуми директори