Самарқандлик ИИБ фахрийлари Хоразм вилоятига саёҳат қилди
Жорий йилнинг 24-25 декабрь кунлари Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Шавкат Раҳмонов ташаббуси билан ички ишлар органларида кўп йиллар хизмат қилиб, бугун нафақа гаштини сураётган, қолаверса, ёш ходимларга ўрнак бўлиб келаётган 30 нафар фахрийлар маънавий ҳордиқ чиқариш учун вилоят ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ҳомийлигида Хоразм вилоятига саёҳат қилди.
Сафар давомида фахрийлар Хоразм вилоятида олиб борилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари, ИИБ ходимлари учун қурилган маъмурий бино ва бошқарма тарихига оид музей фаолияти билан танишди.
Хивадаги Ичан-қалъа мажмуаси, Исломхўжа ва Паҳлавон Маҳмуд мақбараларини зиёрат қилди, Жалолиддин Мангуберди ҳайкали пойига гул қўйишди. Ташриф давомида фахрийлар Самарқанд вилояти ИИБ совғасини Хоразм вилояти ИИБ музейига эсдалик сифатида топширди.
Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.