Самарқандлик шахматчи ўқувчилар Осиё чемпионатида 1 та олтин, 5 та кумуш медалига сазовор бўлди
Тошкент шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича ХVII Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада қитъамизнинг 16 давлатидан келган 400 нафар шахматчи рапид, стандарт ва блиц йўналишларида ғолиблик учун дона сурди.
Чемпионатда самарқандлик ўқувчилар ҳам муносиб иштирок этиб, ёш тоифаларида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой эгаллади. Жумладан, Паст Дарғом туманидаги 19-мактаб ўқувчиси Гулдона Каримова 17 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида стандарт йўналишида олтин, блиц йўналишида бронза медалини қўлга киритди.
Самарқанд шаҳридаги 12-мактаб ўқувчиси Акобирхон Сайдалиев 15 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида стандарт ва рапид йўналишларида 2 та, Ургут тумани 136-мактаб ўқувчиси Руқия Олимова 13 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида рапид йўналишида, Самарқанд шаҳар 13-мактаб ўқувчиси Икромжон Халилов 15 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида блиц йўналишида биттадан кумуш медалларига сазовор бўлди.
Бекзод Аҳмедов.