Самарқандлик спортчилар Осиё чемпионатида 3 та медални қўлга киритди

Айни кунларда Таиланднинг Паттайя шаҳрида кураш бўйича 20 ёшгача бўлганлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Кеча, 19 июнь мусобақанинг биринчи кунида 81 кг, 90 кг, 100 кг ва 100 кгдан юқори вазндаги ўғил болалар ҳамда 44 кг, 48 кг, 52 кг, 57 кг вазн тоифаларидаги қизлар ўртасида баҳслар бўлиб ўтди.

Қитъа биринчилигининг илк кунида вилоятимиз вакиллари 100 кг. вазн тоифасида Рўзибой Нарзуллаев юртимиз медаллар жамланмасига олтин медални қўшиб қўйди. Шунингдек, 81 кг. вазн тоифасида Эркин Қозоқов ҳамда Эъзозбек Равшанов кумуш медалларни қўлга киритди.

Мусобақа давом этмоқда.

Аҳрор Шамсиев.