Самарқандлик талантли ёшлар овоз имкониятларини намойиш этди

Мамлакатимизда истеъдодли йигит-қизларни кашф этиш мақсадида ўтказилаётган «Ёшлар овози» танлови айни кунларда ўзининг қизғин палласига кирди. Мазкур нуфузли беллашув 4 та йўналиш (опера, анъанавий ижро, бахшичилик ва эстрада) ҳамда 3 та ёш тоифаси (10-15, 16-22, 23-30 ёшлар) доирасида ташкил этилди.

Танловнинг 2026 йилги мавсумида вилоятимиздан жами 48 минг 370 нафар ёшлар иштирок этиш истагини билдириб, рўйхатдан ўтди ва шаҳар ҳамда туман босқичларида ўз маҳоратини намойиш этди.

Кеча, 16 май куни маҳаллий босқичларда ғолибликни қўлга киритган энг сара 144 нафар ёшлар танловнинг вилоят босқичида ўзаро беллашди.

Иштирокчиларнинг чиқишларини одил ва холис баҳолаш мақсадида ҳар битта йўналиш учун Республикадан келган нуфузли ҳакамлар ҳайъати аъзолари жалб этилди.

Танлов якунига кўра, қуйидагилар 1-ўрин соҳиблари бўлишди:

Опера йўналиши
10–15 ёш — Сапаров Жасурбек (Каттақўрғон тумани)
16–22 ёш — Салоҳиддинов Отабек (Жомбой тумани)
23–30 ёш — Туропов Туробали (Самарқанд шаҳри)

Бахшичилик йўналиши
10–15 ёш — Якубов Беҳрузбек (Нуробод тумани)
16–22 ёш — Сапарбоева Равшан (Самарқанд шаҳри)
23–30 ёш — Бакиров Рустам (Самарқанд шаҳри)

Анъанавий ижро йўналиши
10–15 ёш — Файзуллаев Санжар (Иштихон тумани)
16–22 ёш — Баҳодирова Дилафруз (Каттақўрғон тумани)
23–30 ёш — Зоиров Исроил (Ургут тумани)

Эстрада йўналиши
10–15 ёш — Абдукаримова Адел (Самарқанд шаҳри)
16–22 ёш — Сирожиддинов Умиджон (Нарпай тумани)
23–30 ёш — Маматқулова Лайло (Пайариқ тумани).

Ушбу ғолиб ёшлар танловнинг Республика босқичида Самарқанд вилояти шарафини ҳимоя қилиш йўлланмасига эга бўлди.