Самарқандда йилнинг энг яхши кутубхоначиси аниқланди
- 29.09.2022 18:25
- 152
- Таълим
"Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Иштирокчилар кутубхоначилик соҳаси, АКТ ва ҳуқуқий саводхонликдан тест синовида қатнашди.

Шунингдек, кутубхоначилар китобларни тарғиб ва тавсия қилиш ҳақида видеролик яратиб, йиғилганлар эътиборига тақдим этди.

Якуний натижаларга кўра 1-ўрин вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассиси Насиба Мирзаевага, 2-ўрин Каттақўрғон тумани вакили Умида Ҳамраева ҳамда 3-ўрин Жомбой туманидан келган иштирокчи Инобат Бутуновага насиб этди. Танлов ғолиблари ва иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди.
Кўрик-танловнинг ушбу босқичи ғолиби якуний - республика босқичида вилоятимиз номидан иштирок этади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Топганимиз тўйга буюриши шарт эмас
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Инсоннинг энг сермаҳсул даври қачон?
- 3 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
2026 йил учун закот, фитр ва фидя миқдори
- Бугун, 13:52
- Долзарб
Жаҳон аҳолиси: кишини ўйлантирадиган рақамлар
- Бугун, 13:46
- Хориж