Самарқандлик уч нафар ҳамшира республикада эътироф этилди

Бугун Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида 12 май — Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда “Соғлиқни сақлаш тизими бирламчи бўғини бўйича йилнинг энг яхши IT-оператор ҳамшираси” кўрик-танлови ғолиблари ҳам эълон қилинди.

Унда Каттақўрғон туман соғлиқни сақлаш бўлими 8-сон оилавий поликлиника IT-оператор ҳамшираси Малика Жаҳонова 1-ўринни эгаллади.


Тадбирда, шунингдек, "Патронаж доя — аёл саломатлиги таянчи" республика кўрик-танловининг турли номинациялар бўйича ғолиблари ҳам тақдирланди. Мазкур танловда Иштихон туман оилавий шифокорлик пункти тиббий бригада дояси Дилдора Муяссарова “Энг яхши муомала маданиятига эга патронаж доя”, сифатида эътироф этилди.


Тадбир давомида олий ҳамширалик иши мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ўртасида бўлиб ўтган “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” кўрик-танловининг ҳам ғолиблари аниқланди. Танловда Пайариқ туман соғлиқни сақлаш бўлими Челак шифохонаси туғруқ бўлими дояси Малика Асланова “Йилнинг энг яхши дояси ” бўлди.