Самарқанднинг энг фаол журналисти ким?

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси “Самарқанднинг энг фаол журналисти” вилоят танловини эълон қилади.
Танлов телевидение, радио, интернет, босма нашрлар, фотожурналистика ва ОАВ билан фаол ҳамкорлик қилган ахборот хизмати йўналишларида ўтказилади.
Танлов талаблари қуйидагича:
– вилоятимизда амалга оширилаётган улкан яратувчанлик ишлари ҳамда йил дастурлари билан боғлиқ жараёнларни кенг ёритиб бориш;
– ёритилаётган мавзуга чуқур ёндашиш, ҳаққоний таҳлил қилиш, мустақил журналистик фикр юритиш ва жамоатчилик фикрини уйғотишга интилиш;
– Ватан, халқ, жамият манфаатлари йўлида фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган замондошларимиз сиймосини яратиш.
Танловга қуйидаги ҳужжатларни юборишингиз талаб этилади:
- муаллифнинг паспорти нусхаси;
- муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида маълумотнома (объективка);
- муаллифнинг ижодий ва ижтимоий фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситаси раҳбарининг тавсияномаси;
- муаллифнинг манзили ва алоқа телефонлари;
- ижодий ишларнинг файл тўплами (альбом ҳолатида), сканер ва электрон нусхаси (телевидение ҳамда радио бўйича кўрсатув ва эшиттиришлар диск ёки флеш хотирада).
Танловга 2024 йил 1 июнидан 2025 йилнинг 1 июнига қадар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган камида 5 та ижодий ишлар жорий йилнинг 20 июнигача таҳририятлар тавсияси билан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими (Самарқанд шаҳри, Улуғ Турсунов кўчаси, 80-уй. Вилоят Матбуот уйи)га юборилиши лозим.
Ғолиблар 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида эълон қилинади.
Мурожаат учун тел.: 66-233-91-59, 66-233-91-69.