СамДУнинг "Гулдаста" хор жамоаси Республика кўрик-танловида 1-ўринни эгаллади

Тадбирда вилоятлардан ғолиб бўлган бадиий жамоалар, маҳоратли хонандалар ўзаро куч синашди. Ватанимизнинг мафтункор табиати, қиёси йўқ ўлка эканини улуғловчи янги қўшиқлар тингланди.

– Ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида камол топтириш мақсадида ўтказилган танловда ўн олтита жамоа беллашди, – дейди жамоа бадиий раҳбари Жаводбек Козимов. – Талабаларимиз тажриба ва маҳоратларини ишга солиб, ўрганганларини амалда қўллай олди.

Абдужаббор ПЎЛАТОВ.