Ҳар уч ойда саноат ярмаркаси ўтказилади
- 23.10.2019 16:10
- 67
- Иқтисодиёт
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 30 сентябрдаги “Саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси портали фаолияти ташкил этилади.
Эндиликда қарор талабидан келиб чиқиб, ҳар уч ойда вилоятда ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотларнинг саноат ярмаркаси ўтказилади ҳамда буюртмачи ва ишлаб чиқарувчи ўртасидаги шартнома онлайн тарзда портал орқали тузилади.
Теглар:
саноат ярмаркаси