Ярмаркада 19 та корхона арзон нархда 6100 донадан ортиқ тайёр маҳсулот сотди
- 19.10.2020 22:35
- 184
- Самарқанд

Самарқанд шаҳри куни муносабати билан ташкил этилган саноат кўргазмасида шаҳарда фаолият юритаётган 5 та, Ургут туманидаги 10 та, Паст Дарғом, Оқдарё туманларидан биттадан ва Жомбой туманидан иккита корхона томонидан 15 турга яқин маҳсулотлар келтирилди. Жумладан, ярмаркада болалар спорт оёқ кийимлари, гилам, трикотаж маҳсулотлар, чарм-пойабзал, электр лампаларга қизиқиш юқори бўлди.
Ярмаркада ўз маҳсулотлари билан иштирок этган 19 та корхона томонидан 6100 донадан ортиқ тайёр маҳсулотлар бозор нархидан 15-20 фоиз арзон нархларда аҳолига сотилди.
Вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Энг муҳим 20 га яқин хизмат тури бир жойда
- 27 дақиқа аввал
- Ўзбекистон
Нуҳ пайғамбаримизнинг мушуги
- Кеча, 21:47
- Мутолаа
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- 19/04, 16:06
- Маслаҳат