Сапёр каламуш

Комбожада Магава деган каламуш бор, ёши 7 да. У ҳаётининг беш йилини сапёрлик қилиб ўтказган. Хизмат даврида 71 та минани аниқлаган. Бунинг эвазига олтин медаль билан мукофотланган.

Буни қарангки, ҳозирда у “янги хизматга олинган”ларга сапёрлик сирларини ўргатмоқда. Ўз вақтида Магава Бельгияда хайрия ташкилотида миналарни искаб топиш курсини битирган. У енгил ҳаракат билан миналарни портловчи детинаторини босмасдан панжалари билан ковлаб очади. Мутахассисларнинг айтишича, Магава теннис кортича келадиган майдонни 20 минутда текшириб чиқа олади. Инсон мина қидиргич билан бундай майдонни текшириб чиқиши учун бир кун зарур бўлади.

***

Қайси мамлакатлар АҚШ базасига қарши?

Покистон АҚШнинг Афғонистондан олиб чиқаётган қўшинларига база беришни рад этди. Қирғизистон Бишкек яқинида АҚШ ҳарбий ҳаво кучларига берган “Манас” аэропортини ёпди.

В Афганистане в результате атаки на базу погибли военные США - ИА REGNUM

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик юкларини етказиб бериш учун АҚШга Хонободда берган аэропорт фаолиятини тугатди. 2014 йили Чехия АҚШ ҳаво кучлари радарлари қуришга бермоқчи бўлган полигонни қайтариб олди. АҚШнинг ҳарбий базалари жойлаштирилишига қарши, шунингдек, Япониянинг Окинава ороли аҳолиси, ГФР, Греция давлатлари фуқаролари ҳам норозилик билдирмоқда, деб ёзади “АиФ” (2021й. 24-сон).

Т.Шомуродов тайёрлади.