Сарҳисоб: 6 ойда 6 миллиард сўмдан ортиқ сармоя жалб этилди

Жорий йилнинг биринчи ярмида вилоят бўйича тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва давлат кафолати остида бўлмаган хорижий кредит маблағлари иштирокида жами 115 та лойиҳа ҳисобига 524,2 миллион долларлик инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 баробарга кўп, - дейди Самарқанд вилояти инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бош мутахассиси Ш.Абдувалиев. - Мисол учун, Самарқанд шаҳрида “Azia metall prof” МЧЖ қўшма корхонаси негизида пўлат эритиш ва қора металл ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда маиший техника ва автомашиналар учун тунука лист ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида 70 миллион доллар ўзлаштирилди.

Жомбой туманидаги “CCI Samarkand limited” МЧЖ негизида "Cоcа-Cоlа" ичимлиги ҳамда бошқа салқин ичимликлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида 36 миллион доллар хорижий инвестиция жалб этилди.