Сарҳисоб: Тиббиёт соҳасига ажратилган маблағ нималарга сарфланди?
2024 йилда вилоятда соғлиқни сақлаш соҳасига жами 2820,3 миллиард сўм маблағ ажратилган.
Жумладан, кийим-кечак ва юмшоқ жиҳозлар сотиб олиш учун 4,6 миллиард сўм, жорий таъмирлаш харажатларига 4,8 миллиард сўм, тиббиёт ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш харажатларига 4,9 миллиард сўм, тиббий асбоб-ускуна учун 17,9 миллиард сўм ҳамда мебель жиҳозлари сотиб олиш 7,9 миллиард сўм йўналтирилди.
Тиббиёт ходимларини ривожлантириш жамғармасига 113,2 миллиард сўм, бошқа сақлаш билан боғлиқ харажатлар (бензин, кўмир, хизмат сафари, қўриқлаш хизмати хизмат кўрсатиш ва бошқа харажатлар) учун 68,6 миллиард сўм маблағ ажратилган.
Бундан ташқари, Самарқанд, Қўшработ, Нуробод, Пайариқ, Паст Дарғом, Булунғур, Жомбой туманларида яшовчи 23 нафар тиббий ёрдамга ва жарроҳлик амалиётига муҳтож фуқароларни даволаш учун 658,5 миллион сўм маблағ ажратилди.
Президентимизнинг 2021 йил 4 октябрдаги “Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасининг хирургия, анестезиология-реанимация бўлимига 2,7 миллиард сўм маблағ ажратилди. Бундан кўзланган мақсад - бўлимни 15 турдаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш эди бу жиҳозлар олиб келинди.
Орзумурод МАРДОНОВ,
вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси бўлим бошлиғи.