Саудия Арабистони Эронни коронавирус тарқатишда айблади
Теҳрон томонидан Саудия Арабистони фуқароларининг паспортларига мамлакатга келганликларини тасдиқловчи белги қўймаслик тўғрисидаги қарори сабаб Саудия Эронни дунё бўйлаб коронавирус тарқатаётганликда айблади.
Бу ҳақда Саудия ҳукуматининг мамлакат миллий ахборот агентлиги – SPA хабар берди.
“Бутун дунёда янги турдаги вирус тарқалаётган бир пайтда Саудия Арабистони фуқаролари паспортларига Эрон ҳудудини кесиб ўтганлигини билдирувчи белги қўймасдан ўтишига рухсат бергани учун Эрон ҳукуматини қоралайди. Шу тариқа Эрон янги аниқланган коронавирус ҳолатлари учун тўғридан-тўғри жавобгардир. Касалликнинг дунё бўйлаб тарқалиши ва инсон ҳаёти учун хавф туғдириши, касалликка қарши курашиш учун олиб борилаётган халқаро саъй-ҳаракатларга путур етказади”, дея тўхталиб ўтган Саудия Арабистони ҳукумати вакили.
У 1 февралдан буён Эронга махфий ташриф буюрган саудияликлар исмини ошкор этишни талаб қилди.
Қироллик ҳукумати сўнгги ҳафталарда Эронга бориб қайтган барча саудияликларни тиббий кўрикдан ўтишга чақирди ва Эронга бориш тақиқини бузишга ҳадди сиққан ҳар кимга жиддий жазо қўлланилишини таъкидлади.
Қироллик ҳудудида касалланганлар сони 5 нафарга етди.