Саудия Арабистони Ўзбекистон энергетика комплексига сармоя киритади, 1,65 миллион хонадонга электр етказа оладиган шамол электр станцияси қурилади
Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигига давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Саудия Арабистони Энергетика вазирлиги ва Саудия компаниялари ўртасида умумий қиймати 12 млрд доллар бўлган йирик келишувлар имзоланди.
Шундай ҳужжатлардан бири – АCWА Power компанияси Қорақалпоғистонда қуввати 1,5 ГВт бўлган шамол электр станциясини қуриш тўғрисидаги битим. Шамол стансияси қуввати 1,65 миллион хонадонни электр энергияси билан таъминлаш ва йилига 2,4 миллион тонна углерод чиқиндилари чиқишини олдини олиш имкониятига эга бўлиши айтилмоқда.
Шунингдек, ACWA Power and Air Products компанияси билан Ўзбекистонда яшил водородни илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ривожлантириш ва кейинчалик ишлаб чиқаришга йўналтирилган иккинчи Ҳамкорлик шартномаси имзоланди.