Сайлов бюллетени қандай кўринишга эга бўлади?
- 22.10.2019 15:09
- 203
- Сиёсат
Қонунчилик палатаси депутатлари сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни Марказий сайлов комиссияси томонидан, маҳаллий Кенгашлар сайловига доир сайлов бюллетени шакли ва матни эса вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тасдиқланади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилмоқда.
Сайлов бюллетенига номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури), иш жойи ва уни номзод этиб кўрсатган сиёсий партия кўрсатилган ҳолда, алифбо тартибида киритилади.
Сайлов бюллетенида уни тўлдириш тартиби тўғрисидаги тушунтириш бўлиши керак.
Сайлов бюллетенлари давлат тилида, шунингдек, округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан тегишли округ аҳолисининг кўпчилиги сўзлашадиган тилларда нашр этилади.
Сайлов бюллетенлари Брайль алифбоси асосида тайёрланиши мумкин.