Сенат янги таҳрирдаги “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунни маъқуллади

Сенат томонидан Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуни маъқулланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали маълумот берди.

Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси валютасининг чет эл валютасига нисбатан курсини аниқлашда фақат бозор механизмларидан фойдаланилади.

Шунингдек, қонунга кўра, резидент юридик шахслар валюта операцияларини амалга ошириш мақсадида:

- ўз мулкида валюта қимматликларига эга бўлишга;

- чет эл валютасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига ўтказишга, шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан ўтказишга ҳақли.

Шу билан бирга, фаолиятни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириш норезидент юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида банк ҳисобварақларини очиши ва улардан фойдаланиши учун мажбурий талабдир.

Қонунга халқаро амалиётдан келиб чиқиб, ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишга оид нормалар киритилди.

Маъқулланган қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач, расмий кучга эга бўлади.