Шаҳрам Ғиёсов даъвогарлар жангида рингга кўтарилади

Ярим ўрта вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устаси Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

Мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган ҳамюртимиз профессионал боксдаги 15-жангини 24 февраль куни АҚШнинг Орландо шаҳрида ўтказади. Шу куни унга мексикалик Пабло Сезар Кано рақиблик қилади. Жанг ғолиби WBА камари учун расмий даъвогарга айланади.
Маълумот учун, Ғиёсов ҳозиргача 14 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг 9 тасини муддатидан аввал якунлаган. Пабло Сезар Кано эса фаолияти давомида 44 та жанг ўтказиб, 35 ғалаба, 8 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган. 
Аҳамиятлиси, Пабло фаолияти давомида икки бор жаҳон чемпионлик камарлари учун рингга чиққан ва ҳар иккисида ҳам мағлуб бўлган.