Шанхай ҳукумати COVID-19 нинг олдини олиш мақсадида метрони бутунлай ёпди
- 11.05.2022 23:17
- 234
- COVID-19
Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берди.
Шаҳар маъмурияти ишлаётган сўнгги икки метро линиясида ҳаракатни тўхтатган ва шу тариқа биринчи марта Шанхайдаги бутун метро тизими тўхтаган.
Кеча куннинг иккинчи ярмида расмийлар шаҳарнинг бир қатор ҳудудларида чекловларни бироз юмшатган ва аҳолига кўчада юришга рухсат берилгач, яна чеклов чоралар кучайтирилди. Чекловлар Шанхайдаги оммавий тест натижаларига қараб узайтирилиши мумкин.
25 миллион аҳолига эга Шанхайда кунлик янги коронавирус ҳолатлари сони қарийб 3 мингга тушган, апрель ойи ўрталарида эса бу кўрсаткич 26 мингга етган эди. Бир кун олдин шаҳарда олти киши коронавирусдан вафот этган, Шанхайда эпидемия бошланганидан бери вафот этганларнинг умумий сони 553 нафарга етди.