Шарифа Давронова – Осиёнинг энг яхши ёш енгил атлетикачиси!

Енгил атлетиканинг уч ҳатлаб сакраш йўналиши бўйича ёшлар ўртасида Осиё ва жаҳон чемпиони, "Коня-2021" Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиби самарқандлик енгил атлетикачи Шарифа Давронова Осиё енгил атлетика ассоциацияси томонидан “Йилнинг энг яхши ёш енгил атлетикачиси” деб топилди.

Жорий йил Осиё миқёсида ёшлар ўртасида ўтадиган мусобақалар якунига етди. Шарифа 2023 йил пойтахтимиз мезбонлик қилган Осиё чемпионатида 13.99 метр натижа қайд этган эди. Бу йил давомида нафақат қитъа, балки жаҳон миқёсида ёшлар тоифасидаги энг юқори кўрсаткич бўлиб турибди.