Шимолий Корея ўзининг энг кучли ва узоқ масофали ракетасини синовдан ўтказди

Қитъалараро баллистик ракета Япония денгизи томонга 6000 километрдан ортиқ баландликка кўтарилган ва тахминан 1000 километр масофани босиб ўтган.

Япония денгиз хавфсизлиги хизмати снаряд мамлакатнинг эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарига тушганини маълум қилган.

Шунингдек, Япония Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ракета 15000 километр масофани босиб ўтиши ва АҚШнинг исталган нуқтасига етиши мумкин.