Шимолий Корея: АҚШ тажовузкор ҳаракатлари Корея яриморолини ядро урушига бошламоқда
КХДР Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Америка тадқиқотлари институти ҳисоботида Қўшма Штатларнинг Жанубий Корея билан машғулотлар ўтказиши Корея ярим оролини ядровий можаро томон етаклаши айтилган. Баёнот мазмуни Корея марказий ахборот агентлиги томонидан келтирилади.
"Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл сайланганидан буён Жанубий Корея ҳудуди доимий равишда АҚШ бошчилигидаги турли хил ҳарбий машғулотларга мезбонлик қилмоқда, уларнинг кўлами, интенсивлиги ва мазмуни ҳисобга олинса, маневрлар борган сари кескинлашмоқда" дейилади ҳисоботда.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Корея ярим оролида “йирик давлатлар манфаатлари кесишади”, шунинг учун бу ердаги қуролли можаро тезда минтақа, Шимолий-Шарқий Осиё ва сайёра хавфсизлиги ва тинчлиги учун “энг ҳалокатли оқибатларга олиб келадиган глобал термоядро урушига” айланади.
Ҳисоботда таъкидланишича, Қўшма Штатлар КХДРга нисбатан “анахронистик душманлик сиёсати” ва доимий ҳарбий таҳдиддан воз кечмас экан, Пхеньян суверенитет, қадр-қиммат ва хавфсизликни ҳимоя қилиш мақсадида мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашда, халқ республикаси суверен давлат сифатида ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланишда давом этади.