Шимолий Кореянинг ракета учириши бутун дунёга таҳдид эканлиги айтилди
Япония мудофаа вазири Нобуо Киси журналистларга берган интервьюсида КХДР ракеталарни узлуксиз учириши халқаро ҳамжамият, жумладан, Япония учун жиддий хавф туғдиришини айтди.
"2019 йил май ойидан буён Шимолий Корея тез-тез ракета синовларини ўтказиб келмоқда. Мақсад - ракета технологиясини такомиллаштириш эканлиги аниқ. Шимолий Кореянинг давомли ракета синовлари бутун халқаро ҳамжамият, жумладан Япония учун жиддий таҳдид солмоқда", деди у NHK телеканали эфирида узатилгани матбуот анжуманида.
Киси, шунингдек, ракета синовлари муносабати билан "маълумот тўплаш ва таҳлил қилишни давом эттириш ва барча эҳтиёт чораларини кўришни буюрганини" таъкидлади.
Япония Мудофаа вазирлиги раҳбари ракеталарнинг спецификациялар эҳтимоли ҳақидаги журналистлар саволига изоҳ берар экан, "тафсилотларни таҳлил қилиш ҳали ҳам давом этаётганини" таъкидлади.
Бугун, 19 октябрь куни Япония бош вазири Фумио Кисида Шимолий Корея ракеталари учирилиши муносабати билан мамлакат бўйлаб иш сафарини тўхтатди ва Токиога қайтмоқда, дея хабар беради NHK.
Аввалроқ, 12 октябрь куни Жанубий Корея ҳарбийлари КХДР Япон денгизи томон номаълум снаряд отгани ҳақида хабар берган эди. Кейинчалик баллистик ракета синовдан ўтказилгани аниқланди. «Ренхап» агентлиги маълумотларига кўра, бу сувости баллистик ракетаси (БРПЛ) бўлиши мумкин. Ўша куни Япония бош вазири Фумио Кисида КХДРдан иккита ракета учирилганини айтди.