Шу пайтгача пайариқлик ҳамширалар патронаж сумкасиз ишлаганми?
Пайариқ туманида 356 нафар патронаж ҳамширалар фаолият кўрсатади. Шу пайтгача уларнинг 120 нафарида патронаж сумкаси йўқ эди. Ўтган шанба куни бу муаммоларга барҳам берилиб, патронаж сумкасиз фаолият юритаётган ҳамшираларга 12 турдаги тиббий жиҳозга эга ушбу сумкалар топширилди.
- Қишлоқ аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилиш, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатишда бирламчи тиббий муассасаларнинг аҳамияти катта, - дейди туман тиббиёт бирлашмаси қишлоқ врачлик пункти (ҚВП) ва қишлоқ оилавий поликлиникалар (ҚОП) бўйича координатори Саидазим Ўтамуродов. - Шу боис манзилли дастур асосида кейинги йилларда 12 та ҚВП ва 2 та ҚОП тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Бундан ташқари, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида патронаж ҳамшираларимиз махсус сумкалар билан таъминланди.
- Патронаж сумкасиз ҳамширага жуда қийин, - дейди “Чоштепа” ҚВП ҳамшираси Гулбаҳор Муродова. – Айниқса, бемор хонадонига борганда, ёрдам қилолмасангиз, нима керагингиз бор? Бирламчи тиббий жиҳозларга эга патронаж сумкангиз бўлса, беморга кўрсатиладиган тиббий хизматнинг самараси бўлади.
Ҳусниддин ХОЛДОРОВ.