Сирли ҳодисалар: Тутанхамоннинг қўрқинчли бурғуси

Лондоннинг Саатчи галереясида Тутанхамон дафнасидан олинган 150 бебаҳо ашё қўйилмоқда, деб ёзади «Мир новостей» (2019 йил, 40-сон) ҳафтаномаси. Бироқ мисрлик археолог эксперт Тариқ эль-Авади британияликларга экспозиция жисмларига эҳтиёткор бўлишни тавсия қилади.

У фравнлар лаънатлаган сирли жумбоқни воқейлик сифатида ёддан чиқармасликни маслаҳат берди. Бу ҳақда биринчи марта 1922 йилда Тутанхамон дафнасини очган Говард Картер экспедициясининг 12 олимидан бир неча ой ўтиб, олти нафари вафот этганида гапира бошланган эди.

Бу тавқи лаънат эҳтимол қадимий миср ашёвий далиллари экспозициясида яширинган, энг аввало, одамларни Тутанхамоннинг мунгли бурғуси ҳақидаги афсона ҳаяжонга солади.

Эль-Авади «Дейли экспресс»даги интервьюсида жаҳондаги энг қадимий бу мусиқа асбоби ўтмиш қаъридан келганини таъкидлайди. 1939 йили британиялик ҳужжатли киночи қадимги Миср мусиқа асбоби - бурғу чиқарадиган оҳангни ниҳоят эшитадиган пайт келди, деб ҳисоблади. Аммо чолғўчи бурғуга ҳозирги замон мундштугини қўйганда бурғу ёрилиб кетди.

Мусиқий асбобни тузатиб маҳкамлашди ва иккинчи уринишда одамлар дунё бўйлаб радио эшиттиришларда тарқалган ташвишли товушни эшитди. Қоҳира музейидан тўғридан-тўғри олиб берилган радиоэшиттиришда бурғуни таниқли мусиқачи Жеймс Таппен чалди. Орадан бир неча ой ўтиб, Иккинчи жаҳон уруши бошланди. Шундай қилиб, Тутанхамон бурғусининг уруш ва кулфат чақириши ҳақидаги қадимги афсона ўзини эслатди.

Яна бурғуни чалишганда, унинг мунгли овози 1967 йилда бутун Яқин Шарқнинг узоқ вақт тинчлигини бузган Миср ва Исроил ўртасида олти кунлик урушни келтириб чиқарди.

1990 йилда бурғу учинчи марта товуш берганида Форс кўрфазида ҳозирги замондаги биринчи уруш бошланди. Айрим мисршунослар, яхшиси бу хавфли бурғуга тегинмаслик керак, у Қоҳира музейида тинчгина ётаверсин, дея гапира бошлади. Бироқ унинг ташвишли овозини эшитиш истаги қўрқинчли афсонадаги огоҳлантиришдан устун келди. 2011 йилда Қоҳирада Тутанхамон бурғуси товушини эшитишга журъат этишди. Деярли шу заҳотиёқ Яқин Шарқда бир неча марта инсониятни ўз-ўзини қиришга сабаб бўлган ва ҳозиргача давом этаётган Миср инқилоби бошланди.

Тоғаймурод ШОМУРОДОВ тайёрлади.