SIUT талабалари Халқаро ёшлар фестивалида инновацион лойиҳаларини тақдим этди

Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида Халқаро ёшлар фестивали ўтказилди. Фестивалда жаҳоннинг 120 мамлакатидан икки минг нафардан ортиқ ёшлар қатнашиб, замонавий дунёнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди ва ўзларининг инновацион лойиҳаларини тақдим этди.
Мазкур анжуманда Самарқанд халқаро технология университети талабалари ҳам иштирок этиб, медиа ва таълим соҳаларига оид лойиҳаларини тақдим этишди.
Жумладан, Самиржон Турсунов фестивалнинг ташаббуслар тақдимоти шуъбасида олийгоҳ битирувчиларининг диплом, сертификат ва бошқа тасдиқланган натижаларини жамлай оладиган ягона рақамли платформа яратиш лойиҳасини тақдим қилди. Ғоя экспертларда қизиқиш уйғотиб, хусусан, “Авито” компанияси вакиллари ушбу ишланмани истиқболли ва амалий аҳамиятга эга лойиҳа сифатида баҳолади.
Университетнинг яна бир талабаси Фарангиз Бобоқулова маданиятлараро тажрибаларни такомиллаштириш, академик ва касбий фаолиятга доир ғоявий ишланмаларини намойиш этди.