Сиёб деҳқон бозори ва атрофидаги 495 та хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида камчиликлар аниқланди

Самарқанд шаҳри  Сиёб деҳқон бозори  ва атрофидаги ҳудудда ўтказилган ўрганиш натижасида 495 та хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида камчиликлар кузатилди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Жумладан,  161 та  ҳужжатиз фаолият  юритиш, 38 та фаолият тури гувоҳномага мос келмаслиги, 57 та назорат касса машинасини ўрнатилмаганлиги, 57 та банкдан ҳисоб рақами очилмаганлиги, 59 та тўлов терминаллари ўрнатилмаганлиги, 54 та ижара шартномаси тузилмаганлиги, 13 та кадастр ҳужжатларини расмийлаштирмаганлиги ва 56 та тадбиркорлар томонидан норасмий ёлланма ишчиларни ишлатиш каби ҳолатлар аниқланган.

Ҳудуддаги  177 та хўжалик юритувчи субъектларнинг камчиликлари тўлиқ бартараф этилди.