“Соғлом турмуш тарзи” платформаси фойдаланувчиларига шу кунгача қанча маблағ тўлаб берилди?
- 30.12.2021 11:36
- 147
- Ўзбекистон
Президентнинг 2020 йил 30 октябрдаги фармонига мувофиқ ташкил этилган “Соғлом турмуш тарзи” платформаси аҳоли орасида тобора оммалашиб боряпти
www.1hls.uz платформасида рўйхатдан ўтган 18 ёшдан юқори бўлган юртдошларимиз сони 1 миллион 200 мингдан ошиб кетди. Аниқ рақамларга таянадиган бўлсак, платформа фойдаланувчилари сони 1 миллион 209 минг 77 нафарни ташкил қилмоқда. Шундан 757 минг 680 нафари эркаклар, 451 397 нафари аёллардир.
Спорт ва туризм вазирлиги хабарига кўра, платформа фойдаланувчиларига шу кунга қадар 43 миллиард 45 миллион 953 минг сўм миқдорида маблағлар тўлаб берилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа