Солиқ тўловчининг банкдаги ҳисоби қандай ҳолларда тўхтатиб турилади?
- 05.08.2019 15:25
- 120
- Иқтисодиёт
Савол: Давлат солиқ хизмати органи қайси ҳолларда солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ҳақли?
Жавоб: Давлат солиқ хизмати органи:
солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаганда;
солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаганда тўхтатиб туришга ҳақли.
Бундан ташқари, давлат солиқ хизмати органи товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишни кирим ҳужжатларини расмийлаштирмасдан амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларини беш банк кунигача бўлган муддатга вақтинча тўхтатиб туришга ҳам ҳақли.
Самарқанд вилояти давлат солиқ
Бошқармаси ахборот хизмати.