Солиқнинг 10 фоизи солиқчига мукофот қилиб берилади

Албатта, соҳада коррупцияга қарши курашишда соҳа ходимларининг меҳнатига муносиб баҳо бериш, уларни моддий рағбатлантириш муҳим ўрин тутади. Шу жиҳатлар инобатга олинган ҳолда, давлат солиқ хизмати органлари ходимлари камерал назорат натижаси бўйича ундирилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, бир ой мобайнида хронометраж ва паспортлаштириш натижаси бўйича аниқланган, солиқ тўловчи томонидан тўланган солиқ, солиқ текширувлари натижаси бўйича ундирилган солиқларнинг 10 фоизигача миқдорда мукофотланади.

Жорий йилнинг 1 августидан маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш фаолиятини моддий рағбатлантиришни ошириш ва соҳада коррупция билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ, давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти 1,7 бараварга оширилган миқдорда қўлланилиши белгиланди.

Келдиёр ТЕНГЛАШЕВ,

Булунғур туман давлат солиқ

инспекцияси бошлиғи.