Сўнгги бир ҳафта ичида дунё бўйлаб рекорд даражада коронавирус ҳолати қайд этилди
- 29.10.2020 07:49
- 164
- COVID-19
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тақдим этган маълумотга кўра, сўнгги бир ҳафта ичида дунё бўйлаб рекорд даражадаги 2,8 миллион нафар одамда COVID-19 инфекцияси қайд этилган. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берди.
ЖССТ маълумотига кўра, 19 октябрдан 25 октябрга қадар бўлган муддатда дунё бўйлаб 2 884 604 нафар одам коронавирус инфекцияси билан касалланган. Шу билан бирга, 39 712 нафар бемор вафот этган. Қайд этилган касалланиш сони аввалги ҳафтага нисбатан 16 фоизга (12–18 октябрь), ўлим ҳолати эса 8 фоизга ошган.
Ўтган ҳафта давомида энг кўп касалланиш ҳолати Европада (1 335 914 ҳолат), шунингдек, Шимолий ва Жанубий Америкада (884 318 ҳолат) қайд этилган.
Теглар:
ЖССТ