Сўровнома якунлари: Ўқувчилар Самарқанддан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатлардан кимларни фаол деб топди?

Хабарингиз бор, вилоятимиздан Парламент қуйи палатаси депутатлари орасидан энг фаолини аниқлашда каналимиз томонидан ўқувчилар ўртасида очиқ сўровномалар ўтказилди.

Вилоятимиздан Қонунчилик палатасига 15 нафар депутат сайланган. Шунинг учун тадқиқот уч қисм бўлиб ўтказилиб, ҳар бирига 5 нафардан депутат номи кўрсатилди.

Аввал айтганимиздек, дастлабки сўровномада энг кўп овоз берувчилар (62 фоиз) рўйхатдаги депутатларни танимаслигини билдирган бўлса, рўйхатдаги 5 нафар депутат орасидан энг кўп овозни Елена Комполшик (“Адолат” СДП, 13 фоиз) ва Адҳам Шодмонов (ЎзЛиДеП, 10 фоиз) йиғди.

Яна беш нафар депутат иштирок этган кейинги сўровномада умумий овозлар сони қуйидагича бўлди:

Дастлабки сўровномада ҳам, иккинчисида ҳам иштирокчиларнинг 60 фоиздан ортиғи депутатларни танимаслигини айтган бўлса, учинчи сўровнома бироз бошқача кечди. Мазкур депутатларни фаол деб билган сайловчилар нисбатан кўпроқ экани маълум бўлди: бунда умумий иштирокчиларнинг 65 фоизи қайсидир депутатни ёқлаган. 45 фоиз қатнашчилар эса ҳеч кимга овоз бермаган.

Кўриб турганингиздек, сайловчиларнинг маълум бир қисми у ёки бу депутатни бу йил фаол бўлди, деб ҳисоблайди. Лекин барибир депутатини танимайдиган сайловчилар ҳам кўп экани кўриниб қолмоқда. Бу эса, сайловчининг айби эмас, фикримизча.

ТАҲРИРИЯТ.