ССВ: 2023 йилда “Тез ёрдам”га Самарқанддан 19 та ёлғон чақириқ келиб тушган
Тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятига салбий таъсир этувчи омиллар кўп. Айниқса, ёлғон чақириқлар сабабли аксарият ҳолларда тиббиёт бригадалари чақириқ манзилига ўз вақтида етиб бора олмайди.
Рақамларни таҳлилига кўра, 2023 йилда “103” хизматига жами 3505 та ёлғон чақириқ келиб тушган. Мазкур кўрсаткични 2022 йил билан таққослаганда, асоссиз мурожаатлар сони сезиларли даражада камайганини кўриш мумкин.
Аммо шунга қарамай, айрим ҳудудларда ёлғон мурожаатлар сони ҳамон юқорилигича қолмоқда. Масалан, 2023 йил давомида энг кўп бундай чақириқ Тошкент вилоятида қайд этилиб, бу рақам 630 тани ташкил этди. Кейинги ўринда 518 та чақириқ билан Фарғона вилояти жойлашди. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан 502 та ана шундай мурожаат келиб тушган.
Энг кам ёлғон чақириқ эса Самарқанд вилоятида рўйхатга олинди — 19 та.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.