Стевия – юрак-қон томир касалликлари, семизлик, атеросклероз, қандли диабетга қарши самарали восита
Стевия кўп йиллик, унча баланд бўлмаган субтропик ўт бўлиб, астралар ёки мураккаб гуллилар оиласига мансуб. Унинг ватани Жанубий Америка. Парагвайнинг баланд тоғликларида ёввойи ҳолда ўсади. Стевия маданий экин сифатида бир ярим минг йилдан буён маълум. Стевия барги узунчоқ, четлари арратишли, майда - узунлиги 5 сантиметргача бўлади. Ёз бўйи ва куз бошланишигача гуллайди.
Ўсимликнинг ҳайратомуз хусусияти шундаки, унда шакар моддаси бор. У шакар таркибидаги ширинликдан 350-400 марта кўп ва бошқа витаминларга бой. Стевия япроғидан дамланган чой шакар ўрнини босиш билан бирга, юрак-қон томир касалликлари, семизлик, атеросклероз, қандли диабетга қарши самарали восита ҳисобланади. Шунингдек, у инсулин ўрнини босади, жигар, ўт ишлаб чиқаришни, организмда модда алмашинувини яхшилайди. Антибактериал хусусиятга эга шакар тишларнинг емирилишига олиб келса, Стевия аксинча, милкларни мустаҳкамлайди. Тишда кариес ва тош ҳосил бўлишига йўл қўймайди.
Қуритилган барги туюлганда икки-уч чой қошиқ олиниб, 200 мл. қайноқ сувда дамланади. 10 дақиқада шифобахш чой тайёр.
Стевия - ясси ва кенг тувакда яхши ўсади. Уни қуёш нури тушадиган дераза токчасида парваришлаш яхши ҳосил беради. Олимлар унинг бошқа фойдали хусусиятларини ўрганишда давом этишмоқда. Стевияни очиқ далада ҳам ўстириш мумкин.
«Мир новостей» (2020 йил, 45-сон) асосида Т.ШОМУРОДОВ тайёрлади.