Субсидия олувчиларнинг даромадларига бошқа шахслар даромадлари ҳам киритилиши мумкин
“Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-6126, 07.12.2020 йил) қабул қилинди.
Мазкур Фармон билан Президентнинг тегишли қарорига киритилган қўшимчаларга кўра, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан хоналарга бўлинмаган ҳолда қурилган квартираларни сотиб олиш учун бериладиган ипотека кредитларининг чекланган миқдори қуйидагича белгиланди:
👉 Тошкент шаҳрида – умумий майдони 60 метр квадратгача бўлган квартиралар учун – 264 миллион сўм, 60 метр квадратдан ортиқ бўлганлари учун – 352 миллион сўм;
👉 бошқа ҳудудларда – умумий майдони 60 метр квадратгача бўлган квартиралар учун – 240 миллион сўм, 60 метр квадратдан ортиқ бўлганлари учун - 320 миллион сўм.
Шунингдек, Фармон билан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра:
👉 2020 йилдаги субсидиялар тўлашнинг мақсадли мўлжаллари доирасида субсидия олиш учун ариза топшириш муддати 2020 йил 31 декабрга қадар ва тўлов муддати 2021 йил 1 июлга қадар узайтирилди;
👉 субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига бошқа шахслар даромадлари ҳам киритилиши мумкинлиги белгиланди.