Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда энг кўп ипотека кредити ажратилган ҳудудлар маълум қилинди

Марказий банк вилоят бош бошқармаси аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасида ажратилаётган ипотека кредитлари таҳлилини тақдим этди.

Унга кўра, 2023 йилнинг 10 ойи давомида вилоятда тижорат банклари томонидан 3 825 нафар шахсга 976,3 млрд. сўмлик ипотека кредитлари ажратилган. Кредитларнинг 36 фоизи хотин-қизларга берилган. Шунингдек, 1 110 нафар ёшларга 298,7 миллиард сўм ипотека кредитлари ажратилган.

➖ 2 750 нафар фуқароларга бирламчи уйлар сотиб олиш учун 679,4 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилган;

➖ 1 075 нафар фуқароларга иккиламчи уйлар сотиб олиш учун 296,9 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилган.

Хусусан, 2023 йилнинг 10 ойи давомида ипотека кредитларининг молиялаштириш манбалари Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари 60,8 млрд. сўм, банк ўз маблағлари орқали 229,7 млрд. сўм, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги "Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5886-сонли фармони (yangi тартиб) доирасида 630,7 млрд. сўм ҳамда Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан 55,1 млрд. сўм тўғри келади.

▪️Шунингдек, 2023 йилнинг 10 ойи давомида 2 541 нафар фуқарога “Янги тартиб” доирасида 630,7 млрд. сўм ипотека кредити ажратилган. Шу жумладан, уй-жой сотиб олиш учун субсидия хабарномасини олган 1 367 нафар фуқарога 366 млрд. сўм ипотека кредитилари ажратилган.

✔️Жумладан, 2023 йилнинг 10 ойи давомида 3 825 нафар фуқарога ажратилган ипотека кредитларининг ёш таснифи бўйича:

➖ 18 – 30 ёшгача 901 нафар яъни 24 фоизни ташкил этади.

➖ 31 – 50 ёшгача 2 583 нафар яъни 67 фоизни ташкил этади.

➖ 51 – ёшдан юқори 341 нафар яъни 9 фоизни ташкил этади.

🏠Ипотека кредитлари энг кўп ажратилган ҳудудлар.

1️⃣ Самарқанд шаҳар - 718,1 млрд. сўм;

2️⃣ Жомбой тумани - 43,2 млрд. сўм;

3️⃣ Каттақўрғон шаҳар - 34,9 млрд. сўм.