Вилоятда бир йилда қанча ипотека кредити берилгани маълум қилинди: Энг кўп кредит ажратилган ҳудудлар Самарқанд шаҳри, Паст Дарғом ва Ургут туманлари

Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармаси ўтган 2022 йилда Самарқанд вилоятида тижорат банклари томонидан 5 931 нафар фуқароларга 1 178,9 млрд. сўмлик ипотека кредитлари ажратилган. Ушбу ажратилган ипотека кредити олганларнинг 44 фоизи, яъни 2 627 нафарини хотин-қизлар, 56 фоизи — 3 304 нафарини эркаклар ташкил этади. Шунингдек, 1 638 нафар ёшларга 338,1 млрд. сўм ипотека кредитлари ажратилган.

Аҳолига ажратилган ипотека кредитлари қолдиғи 4,2 трлн. сўмни ташкил этиб, 2017 йилга нисбатан 6 баробарга ошган.

• 5 164 нафар фуқароларга бирламчи уйлар сотиб олиш учун 1 029,1 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилган;
• 767 нафар фуқароларга иккиламчи уйлар сотиб олиш учун 149,8 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилган.

Хусусан, 2022 йилда ипотека кредитларининг молиялаштириш манбалари Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари 6,1 млрд. сўм, банк ўз маблағлари орқали 125,3 млрд. сўм ҳамда Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан 1 047,5 млрд. сўм тўғри келади.
Шунингдек, 2022 йилда тижорат банклари томонидан 5 931 нафар фуқароларга ажратилган ипотека кредитларидан 2 559 нафар фуқарога я'ни 628,0 млрд. сўм субсидия асосида ипотека кредитлари ажратилган.

Ипотека кредитлари энг кўп ажратилган ҳудудлар.
Самарқанд шаҳри - 648,3 млрд. сўм (2 762 нафар);
Пастдарғом тумани - 85,8 млрд. сўм (465 нафар);
Ургут тумани - 55,7 млрд. сўм (304 нафар).