Судда сарсон қилишмайди, лекин сарсон бўласиз

Матбуотга қарасангиз ислоҳотлар натижасида суддаги сарсонгарчиликнинг олди олинди, дейилади. Яъни, энди олдингидай арзингизни қайси судга беришга қийналмаслигингиз айтилади.

Лекин ҳамма вақт ҳам шундайми?

Қайд қилинган суд ҳужжати билан танишсангиз бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўласиз. Унга кўра, ўқишини СамДУга кўчирмоқчи бўлган фуқаро университет маъмуриятидан норози бўлиб фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилади. Аммо суд бу биз кўрадиган иш эмас, деб қайтаради.

Маъмурий суддан ҳам ортга қайтган фуқаро, тўхтамайди. Фуқаролик ишлари бўйича вилоят судига юборади. Вилоят суди бу "Сенинг ишинг", деб биринчи инстанцияга, яъни фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборади.

Тушуняпсизми, аввалроқ "Бу биз кўрадиган иш эмас", деган суд аслида ишни кўриб чиқиши керак бўлган.

Савол, иш нега айнан вилоят суди ҳужжати билан биринчи инстанцияга қайтарилмагунча кўрилмаган?

Даъвогар фуқаро суд ишида СамДУни ютган тақдирда ҳам ўқув йили бошланиб бўлди, деб масала барибир ечилмай қолмайдими?